Дани Олмо Дро Фернандеснинг ПСЖга кетишига муносабат билдирди
“Барселона” ярим ҳимоячиси Дани Олмо Дро Фернандеснинг франсузнинг “ПСЖ” клубига ўтиб кетгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Олмо футболчининг қарорига турлича омиллар таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади: “Ҳар кимнинг ўз сабаби бор. Ўша пайтда менинг ҳам ўз сабабларим бўлган, Дрода эса ўзиники. Якунда бу жуда ачинарли, чунки клуб унга катта умид боғлаганди. У аллақачон жамоа машғулотлари ва ўйинларида қатнашиб келаётганди. Биз унга фақат омад тилаймиз”, ...