Розенуар Челси — Наполига қарши ўйин олдидан фикр билдирди
Chelsea бош мураббийи Лиам Розенуар Чемпионлар лигасида Napoli билан бўладиган учрашув арафасида жамоасини нималар кутаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лондон клуби сафардги баҳсни бугун ўтказади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
Розенуар Napoli рақиб сифатида жуда кучли эканини таъкидлади: сўнгги ўйинларда уларга омад етишмаган бўлса-да, уларни оғир синов кутаётганини яхши билишади. Мураббий стадиондаги ўзига хос муҳитга қарамай, ўз режаларини ўзгартирмаслигини айтди.