Арбелоа «Реал»да муваффақият калитини айтиб берди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа жамоа билан ишлашдаги ёндашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Испаниялик мутахассис 12-январ куни «қаймоқранглилар» бош мураббийи лавозимини эгаллади. У истеъфога чиқарилган Хаби Алонсонинг ўрнини босди. 43 ёшли Арбелоа бунгача клубнинг иккинчи жамоасини бошқарган.
«Масъулиятни жуда катта ҳис қиляпман. Бу иш завқ бериши керак — шундагина уни уддалаш мумкин. Ҳар қандай соҳада муваффақиятга бошқача йўл йўқ.