«Реал» Эндрикнинг келажаги бўйича аниқ қарор чиқарди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик ҳозирда «Лион»да ижара асосида ўйнамоқда ва у ерда ўзини ёрқин кўрсатяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли бразилиялик француз жамоаси сафида учта учрашувда 4 та гол урди, 1 та ассист ҳам қайд этди. Лига 1 доирасида «Метс»га қарши баҳсда эса Эндрик хет-трик муаллифи бўлди.
Журналист Фабритсио Романо хабарига кўра, «Реал»нинг позицияси қатъий: клуб футболчига ҳануз ишонади ва у Мадридга қайтгач ўзини асосий таркибда кўрсатиш имконига эга бўлади.