«Реал» Эндрикнинг келажаги борасида қарорини белгилаб олди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик ижара асосида тўп сураётган «Лион» сафида ёрқин ўйин кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли бразилиялик футболчи француз жамоаси таркибида ўтган уч учрашувда 4 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Лига 1 доирасида «Мец»га қарши баҳсда Эндрик хет-трик қайд этгани ҳам эътиборни тортди.
Журналист Фабритсио Романонинг маълумотига кўра, «Реал»нинг позицияси аниқ: клуб Эндрикни ҳануз ўз режасида ушлаб турибди ва у...