2030 йилги мундиал финали Испанияда ўтказилиши мумкин
2030 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати финалини Испания қабул қилиши кутилмоқда. BBC хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси президенти Рафаэл Лузан маълум қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Турнирни Испания, Португалия ва Марокаш ҳамкорликда ўтказади. Мусобақанинг илк уч учрашуви эса мундиалнинг 100 йиллиги муносабати билан Уругвай, Аргентина ва Парагвайда бўлиб ўтади.
Лузаннинг айтишича, Испания йиллар давомида йирик мусобақаларни юқори савияда ташкиллаштира...