Г'ундоган «Манчестер Сити» «Арсенал»дан ўзиб кетишига ишонади
«Галатасарай» ярим ҳимоячиси Илкай Г'ундоган Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
35 ёшли футболчи чоршанба куни Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якуний тури доирасида собиқ жамоаси «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.
«Мен «Манчестер Сити» «Арсенал»ни ортда қолдириб, Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишига ишонаман. Яқинда очколар фарқи қисқарди, қолаверса, «Сити» форма топганда узоқ муддат мағлубиятсиз серия қилишни жуда яхши билади.