РБ Лейпциг Санакт-Паули билан дурангда очко йўқотди
Германия Бундеслигасининг 19-турида Санакт-Паули ўз майдонида РБ Лейпцигни қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида меҳмонлар тезда ҳисобни очиб юбориши мумкин эди: 8-дақиқада Ксавер Шлагернинг зарбаси устунга тегиб қайтди. Санакт-Паули ҳам жавобсиз қолмади: Рики-Жейд Жонс жарима майдонида имкониятга эга бўлди, бироқ зарбаси нишонга бормади ва вазиятда офсайд ҳам қайд этилди. Биринчи бўлим охирларида эса Ян Диоманднинг узатмасидан...