Клозе Месси ва Мбаппе унинг ЖЧ рекордини янгилашига ишонади
Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе Жаҳон чемпионатларидаги голлар рекорди яқин йилларда барибир янгиланишини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клозе тўртта мундиалда иштирок этиб, жами 16 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ҳозирда фаол футболчилар орасида унга энг яқинлар — Лионел Месси (13 гол) ва Килиан Мбаппе (12 гол).
Bild келтирган иқтибосда Клозе рекорди тез орада қулашга ишонишини таъкидлади: у буни Месси 2026 йилда амалга ошириши мумкинлигини...