Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua Осиёда яна ютқазди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai Shenhua» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилди. Хитой клуби сафардa «Sanfrecce Hiroshima»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Натижада «Shanghai Shenhua» турнирдаги кетма-кет учинчи марта ютқазди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда.