Компани PSVга қарши ўйин олдидан эҳтиёткорликка чақирди
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани Европа Чемпионлар лигасида PSVга қарши бўладиган учрашув ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс Нидерландияда, умумий босқичнинг якуний тури доирасида ўтказилади.
"PSVнинг "Наполи" устидан 6:2, "Ливерпул" устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабалари жуда ноёб натижа. Кўриниб турибдики, улар ўзига ишонади. Жамоа ҳужумда кучли, қарши ҳужумга жуда тез ўтади, таркибида гол ура оладиган футболчилар бор. Улар "Юнион Сент-Жиллуа"га ҳам ютқазган, лекин биз — "Бавария"миз.