Розеньор Палмернинг кетиши ҳақидаги гапларга изоҳ берди
«Челси» бош мураббийи Лиам Розеньор жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмер атрофидаги навбатдаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Охирги ҳафталарда ОАВда 23 ёшли футболист клубдаги вазиятдан норози экани ва муҳитни ўзгартиришни хоҳлаши ҳақида хабарлар кўпайди. Палмер учун асосий даъвогар сифатида «Манчестер Юнайтед» тилга олинганди.
«Коул Палмер бахтлими? Ҳа. Биз уни “тегиниб бўлмайдиган” футболчи деб ҳисоблаймизми? Ҳа. Палмер — ақл бовар қилмас даражада зўр.