«Лацио» дарвозабон Эдоардо Моттани таркибига қўшиб олди
Римнинг «Лацио» клуби таркибини янги дарвозабон билан кучайтирди. Италия посбони Эдоардо Мотта пойтахт жамоасига кўчиб ўтди, бу ҳақда клубнинг расмий манбаларида хабар берилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 ёшли голкипер «Режана»дан сотиб олинди. Ушбу жамоа Италия футболининг иккинчи даражали лигаси — В Сериясида иштирок этади.
Журналист Жанлука ди Марсио маълумотига кўра, «Лацио» трансфер учун «Режана»га 1,2 миллион евро тўлаган.
Мотта жорий мавсумда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол ўтказиб юборди.