Конте Костанинг гапларига муносабатини очиқ айтди
Италиянинг «Наполи» жамоаси бош мураббийи Антони Конте собиқ шогирди Диего Коста атрофидаги фикрларга муносабат билдирди. Коста Конте қўл остида «Челси»да 2016–2017 йилги мавсумда тўп сурган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Конте матбуотдаги гап-сўзларга ортиқча эътибор бермаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, футбол оламида ақлли ҳам, айёр ҳам, шунингдек, беҳуда гапирадиганлар ҳам бор ва у бундай нарсаларни ўқишга вақт сарфлашни истамайди.
Мураббий Коста билан ўтган мавсумни эслаб, асосий эътиборни футболга қаратди.