Россия терма жамоаси мартда икки шаҳарда ўйнайди
Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Беллашувлар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дастлабки ўйин 27 март, жума куни Санкт-Петербургда ташкил этилади. 31 мартда эса Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарга йўл олади.
«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, бу учрашувлардаги рақиблар кейинроқ эълон қилинади.
Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков эҳтимолий рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари...