«Ювентус» АПЛдан ҳужумчи Бетуну сафига қўшмоқчи
Англиянинг «Эвертон» клубида тўп сураётган 27 ёшли ҳужумчи Бету Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport журналистлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, футболчини Туриннинг «Ювентус» клуби ўз сафига жалб этишга қизиқиш билдирмоқда. «Қари синьора» форвардни 2025/2026 йилги мавсум якунигача ижарага олишни режалаштирмоқда, ижара муддати тугагач эса Бетуну сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳужумчининг бозор баҳоси 20 миллион евроға тенг.