Генич «Арсенал» стандартлари рақибларга босим ўтказмоқда
Машҳур шарҳловчи Константин Генич жорий мавсумда Лондоннинг «Арсенал» жамоаси стандарт вазиятлардан қандай унумли фойдаланаётганини юқори баҳолади. Микел Артета бошчилигидаги жамоа бурчак тўплари ва жарима зарбаларидан тез-тез хавфли вазиятлар яратмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Геничнинг айтишича, рақиблар бу жиҳатга қанча тайёрланмасин, барибир «канонирлар» ўз имконини топмоқда. «Арсенал»нинг стандартларига қарши режалар тузилади, лекин рақибларда аллақачон психологик “комплекс” пайдо бўлаяпти...