Вейк-ан-Зееда ўзбек дербиси чемпионлик ритмини белгилайди
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган Tata Steel Chess 2026 турнирида 8 тур ортда қолди ва энг ёқимли манзара — жадвалнинг юқори қисмида икки ҳамюртимиз қаторлаб турибди. Айни пайтда Нодирбек Абдусатторов 5,5 очко билан пешқадам, Жавоҳир Синдаров эса 5 очко билан унинг энг яқин таъқибчиси бўлиб турибди.
Энди эса мухлисларнинг кайфи “максимал режим”га ўтади: 9-тур доирасида турнирнинг марказий тўқнашуви — ўзбекча дерби. Синдаров оқ донада Абдусатторовга қарши ўйнайди ва бу ўйин натижаси фақат икки шахматчининг кайфиятини эмас...