Александре Пато Англияда клуб сотиб олиш бўйича музокара қилмоқда
“Милан”нинг собиқ ҳужумчиси Александре Пато яқин орада футболга қайтиши мумкин, бироқ бу сафар майдонда эмас. Бразилиялик футболчи Англиянинг “Колчестер” клубида назорат пакети акцияларини сотиб олиш масаласида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирда “Колчестер” League Two — Англия футболидаги куч бўйича тўртинчи дивизионда иштирок этади. Клуб раҳбарияти Пато билан алоқалар борлигини тасдиқлаган, футболчининг ўзи ҳам сўнгги пайтларда жамоа ўйинларини стадионда тез-тез кузатаётгани айтилмоқда.