Россия терма жамоаси мартдаги ўйинларини икки шаҳарда ўтказади
Россия терма жамоаси март ойининг охирида икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Баҳслар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтиши белгиланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи ўйин 27 март куни, жума куни Санкт-Петербургда ўтказилади. 31 мартда эса Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Краснодарга йўл олади.
«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, ушбу учрашувларда россияликларнинг рақиблари кейинроқ маълум қилинади.
Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков ўртоқлик ўйинлари...