ПСЖ Винисиусни «Реал Мадрид»дан олиб кетишни кўзламоқда
Бразилиялик қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Реал Мадрид»ни тарк этиши мумкин: бунинг сабаби — «қироллик клуби» футболчининг янги шартнома бўйича талабларини қондирмаслиги эҳтимоли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
El Nacional хабарига кўра, вазиятни Франция чемпиони — ПСЖ диққат билан кузатиб бормоқда. Париж клуби раҳбари Нассер Ал-Ҳелайфи Винисиусни жамоага олиб келиш ғоясига шахсан қизиқиш билдираётгани айтилади.
Винисиуснинг «Реал» билан амалдаги битими келаси йилнинг ўртасида якунланади.