Роналду ғалабадан сўнг «Ал-Наср» мақсадини эслатди
Саудия Арабистони Про-лигасининг душанба кунги баҳсида «Ал-Наср» «Ал-Тааун» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдан кейин Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда мурожаат қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик юлдуз бу сафар гол ура олмади, бироқ жамоанинг натижасидан мамнун эканини яширмади. «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ диққат!» — деб ёзди Роналду.
Ушбу уч очко «Ал-Наср»ни турнир жадвалида иккинчи ўринга олиб чиқди. Пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ортда қолиш ҳозирча 5 очкони ташкил этмоқда.