Пато Англиядаги «Колчестер» клубини сотиб олиши мумкин
«Милан»нинг собиқ бразилиялик ҳужумчиси Александр Пато яқин орада фаол футболга қайтиши мумкин, бироқ бу сафар майдонда эмас. У Англиянинг «Колчестер» клуби акцияларининг назорат пакетини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Колчестер» ҳозирда League Two — Англия футболдаги кучи бўйича тўртинчи дивизионда иштирок этади. Клуб раҳбарияти бразилиялик билан музокаралар кетаётганини тасдиқлади, Патонинг ўзи ҳам сўнгги пайтларда жамоа учрашувларида тез-тез кўринмоқда.