Кроос «Реал» мухлислари учун «Эл Класико» жуда муҳимлигини айтди
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос мухлислар учун «Барселона»га қарши ўйинлар натижаси ҳаддан ташқари катта аҳамият касб этишини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Крооснинг фикрича, агар «Реал» ишқибози мавсум якунида чемпион бўлиш ёки совринсиз қолса-да, иккала «Эл Класико»да ҳам ғалаба қозониш ўртасида танлов қилиши керак бўлса, у қайси вариантни танлашини олдиндан айтиш қийин. «Ҳатто, ростини айтсам, у иккала “Эл Класико”ни ютишни афзал кўриши мумкинлигидан хавотирдаман»...