Роналду 2027 йилда футболни тарк этиши ҳам мумкин
Криштиану Роналду келажагини гўё бўлаклаб сотаётгандек: ҳар мавсум янги саволлар, аммо «якун» деган сўзга ҳали ҳеч ким ишонмаяпти. Инсайдер Бен Жейкобс берган маълумотларга кўра, португалиялик юлдуз 2027 йилда «Ал-Наср»ни тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Рақамлар эса афсона эмас: Роналду ҳозир 40 ёшда.
Фаолияти давомида у 960 та гол урди ва мингталик маррага етиш истаги ҳануз кучли. Саудия Арабистонидаги шартномаси 2027 йилгача, «Ал-Наср» сафида эса...