L’Equipe журналisti Сафоновга ПСЖда яна имконият бериш керак деди
L’Equipe нашри вакили бўлган француз журналисти Жан-Филип Леклер россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги вазияти ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, ҳозир Сафонов жамоада асосан иккинчи рақамли посбон сифатида кўрилаётган бўлса-да, унга яна майдонга тушиш учун имконият бериш лозим. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Леклернинг таъкидлашича, Сафонов жароҳат олгунига қадар жуда ишончли ўйнаган, ундан кейин эса Шевале дарвозадаги ҳаракатлари билан ишонч уйғотмаяпти ва ҳатто жиддий хавотир ҳам туғдирмоқда.