«Реал» Мбаппе бўйича машғулот янгиликларини эълон қилди
Мадриднинг «Реал» жамоаси Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши сафар учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда. Душанба куни Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа навбатдаги машғулотни ўтказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб расмий сайти айрим футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди. Унда қайд этилишича, Килиан Мбаппе шахсий дастур асосида ўртача юклама билан машғулот ўтказган.
Шунингдек, Рюдигер машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан бажаргач, кейин индивидуал тартибда ишлаган.