«Бавария» Кейннинг келажаги борасида позициясини билдирди
Мюнхеннинг «Бавария» клубида спорт директори Макс Эберл ҳужумчи Гарри Кейннинг келажаги юзасидан саволларга жавоб берди. Клуб раҳбари инглиз форварди билан шартномани узайтириш бўйича мулоқот кетаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Биз Гарри билан музокара олиб боряпмиз», — дея Эберлнинг сўзларини Sky Germany журналисти Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда келтирди. Манбага кўра, янги келишув 2028 ёки 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланиши мумкин.
Журналистнинг таъкидлашича...