Криштиану Роналду 2027 йилда футбол билан хайрлашиши мумкин
Криштиану Роналду келажагини гўё бўлаклаб сотаётгандек: ҳар мавсум янги гап-сўз, ҳар сафар “якун”га ишонмайдиганлар. Журналист Бен Жейкобс келтирган маълумотга кўра, португалиялик суперюлдуз 2027 йилда “Ан-Наср”дан кетиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуруқ фактлар ҳаммасини айтиб турибди: Роналду 40 ёшда.
У фаолияти давомида 960 гол урди ва минглик маррага етиш истаги ҳануз қатъий. Саудия Арабистонидаги шартномаси 2027 йилгача, “Ан-Наср” сафида эса 125 ўйинда 110 гол қайд этган.