Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ дақиқа керак деди
"Бавария" спорт директори Макс Эберл "Аугсбург"га қарши учрашувдан (1:2) кейин ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эберлнинг айтишича, жуда юқори даражадаги чемпионатга қайтиш осон эмас: бу сафар Мусиала атиги 30 дақиқа ўйнади ва энди аста-секин формага кириб бормоқда. Мутасаддининг таъкидлашича, унга майдонда кўпроқ вақт керак, жарима майдончаси ичида икки-учта имконият ҳам бўлди. Тўққиз ойлик танаффусдан кейин майдонда тез...