Фабио Каннаваро Хитойга қарши легионерсиз таркибни эълон қилди
Дубайда легионерларсиз ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 26 январ куни Хитойга қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. “Оқ бўрилар” учун бу беллашув оддий назорат ўйини эмас — янги номлар, янги боғланишлар ва мураббий учун ҳақиқий “диагностика” кечаси.
Учрашув Тошкент вақти билан 17:30да старт олди. Аммо мухлислар учун бир оз аччиқ факт ҳам бор: ўйин ёпиқ эшиклар ортида ташкил этилади ва трансляция қилинмайди. Яъни бу сафар “кўз билан кўрамиз” эмас...