Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида нималар деди?
АПЛнинг 23-турида Лондондаги катта тўқнашув мухлислар кутганидан ҳам драматикроқ руҳда ўтди. «Манчестер Юнайтед» «Арсенал» майдонига меҳмон бўлиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва жуда муҳим уч очкони ўз қўлига олди. Учрашув тақдирини 87-дақиқада Матеус Куньянинг ҳал қилувчи голи белгилаб берди.
Ўйиндан кейин «қизил иблислар» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоасининг меҳнати ва характерини алоҳида таъкидлаб, футболчиларнинг майдонда қилган ишидан мамнун эканини яширмади.
Кэррикнинг айтишича, бу беллашув жамоа учун ўта оғир кечган.