Роналду 2027 йилда футбол билан хайрлашиши мумкин
Криштиану Роналду келажагини гўё бўлаклаб сотаётгандек: ҳар мавсум у ҳақида янги сценарий пайдо бўлади, “якун” деган сўзга эса ҳеч ким ишонмайди. Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, афсонавий португалиялик 2027 йилда “Ан-Наср”ни тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуруқ рақамлар ҳаммасини айтиб турибди: Роналду ҳозир 40 ёшда.
У фаолияти давомида 960 та гол урди ва мингта гол маррасига етиш истаги ҳануз кучли. Саудиядаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган...