Жикия агенти ҳимоячининг «Антальяспор»даги келажагини очиқлади
«Антальяспор» футболчиси Георгий Жикиянинг агенти Владимир Кузмичёв россиялик ҳимоячининг клубдаги истиқболи юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг сўзларига кўра, Жикиянинг аҳволи яхши ва клуб мураббийлар штаби унга ишонмоқда. Сўнгги учрашувларда у майдонга тушмагани микрожароҳат билан боғлиқ бўлган, ҳозир эса тикланиб улгурган ва келаси ўйинда сафга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуотда турк клуби «Спартак»нинг собиқ сардори билан...