Точшилин Захарянга Европада қолиш фойдалирақ деб ҳисоблайди
Аввал "Динамо" сафида тўп сурган Александр Точшилин Арсен Захаряннинг "Реал Сосьедад"даги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Испания ОАВида тарқалган хабарларга кўра, басклар жамоасининг янги бош мураббийи футболчини ўз режаларига киритмаган ва бу ҳақда ярим ҳимоячининг ўзига ҳам маълум қилган. Шунингдек, Ла Лиганинг бир нечта клублари Захарянни ижара асосида таркибга қўшиб олишга қизиқаётгани айтилмоқда.
Точшилин "RB Sport"га берган изоҳида Захарян...