Эберл Мусиалага майдонда кўпроқ дақиқа кераклигини айтди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Макс Эберл ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг «Аугсбург»га қарши ўйиндаги (1:2) ҳаракатларини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эберлнинг таъкидлашича, юқори савиядаги чемпионатга қайтиш осон эмас: Мусиала бу сафар майдонда атиги ярим соатча ҳаракат қилди ва аста-секин спорт формасини тикламоқда. Унинг фикрича, футболчига кўпроқ ўйин амалиёти зарур. «Жарима майдонида икки-учта вазият яратди, аммо тўққиз ойлик танаффусдан кейин майдонда...