Роган Пимблеттнинг Гэтжига қарши чиқишидан қаттиқ ҳайратда қолди
58 ёшли таниқли америкалик подкастер ва UFC шарҳловчиси Жо Роган британиялик Пэдди Пимблеттнинг Жастин Гэтжига қарши жангдаги услубини кўриб, очиқчасига ҳайратини яширмади. Унингча, Пэдди бу сафар “ақлли режа” эмас, балки тўғридан-тўғри портлаш йўлини танлаган.
“Жангнинг илк сониялариданоқ Пэдди гўё тактикани уйда қолдириб кетгандек бўлди. Биз унинг бетартиб услубига ақл ва ҳисоб-китоб қўшилаётганини гапириб келаётгандик, аммо бу жангда бундай нарсани кўрмадик… У оёққа келадиган зарбаларни тўхтатишга ҳам уринмай...