Артета мағлубият учун барча масъулиятни ўз зиммасига олди
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувдан кейин фикр билдирди. Англия Премьер-лигасининг 23-тур баҳси 2:3 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис мағлубият учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олишини таъкидлади ва энди энг муҳими — жамоанинг бунга қандай муносабат билдиришида эканини айтди. Артетанинг сўзларига кўра, вазиятни тўғрилаш учун имконият бор, энг яхши реабилитация эса майдонда бўлади: уч кундан...