Иля Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин фикр билдирди
Франция чемпионатининг 19-турида ПСЖ сафарда «Осер»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни ўйин охирларида вингер Бредли Баркoла киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳсдан кейин жамоа ҳимоячиси Иля Забарний натижа юзасидан ўз фикрларини айтди.
“Жамоа рақибни сиқиб бориб, барибир ўз сўзини айтишига ишонди. ПСЖ ҳеч қачон тўхтамайди, доим ишини қилади — бу бизнинг асосий кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужум қилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради.