Елагин “Арсенал” мағлубиятидан кейин “МЮ” ўйинини мақтаганини айтди
АПЛнинг 23-тур марказий баҳсида Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин якундан сўнг таниқли шарҳловчи Александр Елагин натижа ва томонлар ўйинига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Елагин ижтимоий тармоқлардаги постида “Манчестер Юнайтед”нинг анча вақтдан бери бунчалик жипс ва уйғун ҳаракат қилганини кўрмаганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу “Сити” ўрнини эгаллаб, деярли “мукаммал механизм”га айланган “Арсенал” фонида айниқса яққол кўринган.