Фрайбург Кёлнни мағлуб этди, автогол ва пенальти бекор кетди
Бундеслиганинг 19-турида “Фрайбург” ва “Кёлн” иштирокидаги учрашув воқеаларга бой тарзда ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиннинг 10-дақиқасида ҳисобни “Кёлн” очди: Макс Розенфельдер тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Бироқ “Фрайбург” дарҳол жавоб қайтарди — 11-дақиқада Юито Судзуки ҳужумни кескинлаштириб, Дерри Шерхантга узатма берди ва у дарвозабон устидан ошириб уриб, ҳисобни тенглаштирди.
44-дақиқада мезбонлар олдинга чиқиб олди: Матиас Гинтер узатган тўпни Игор Матанович якунлаб...