Линкольн Моуринёни танқид қилди: у ваъдасида турмади
«Фенербаҳче»нинг собиқ футболчиси Линкольн Жозе Моуринё ҳақида кескин фикр билдирди. Португалиялик мутахассис Истанбул клубини 2024–2025 йилларда бошқарган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Линкольннинг айтишича, Моуринё унга берган ваъдасини бажармаган ва шахсий муносабатда ҳурматсизлик кўрсатган. «У жуда кўп ютуқларга эришган, буни ҳеч ким инкор этмайди. Аммо мен учун ҳаётда характер совринлардан муҳимроқ. Моуринё мени ҳайратда қолдирди», — деди футболчи.
Унинг таъкидлашича...