«Реал Сосьедад» Арсен Захарянни режадан чиқармоқда
Сан-Себастьянда музокаралар хонасида чироқлар яна ёқилди: «Реал Сосьедад»нинг янги бош мураббийи Пеллегрино Матаратссо 21 декабр куни шартномага имзо чекканидан кўп ўтмай, COPE журналисти Марко Антонио Санде хабарига кўра, бир қатор футболчилар билан яккама-якка гаплашиб, уларни жамоа режасида кўрмаслигини билдирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўша рўйхатда, манбанинг таъкидлашича, Арсен Захарян ҳам бор. Қишки трансфер ойнаси олдидан бундай хабарлар агентлар телефонини «қиздириши» аниқ...