Кэррик иккита ўйиндаёқ «Манчестер Юнайтед»ни яна “жонли” қилди
«Манчестер Юнайтед»да кайфият кескин ўзгаряпти: Майкл Кэррик жамоани қабул қилиб олганига кўп бўлмаса-да, дастлабки икки учрашувнинг ўзиёқ мухлисларга умид, рақибларга эса “ой-бай” деган сигнал берди. Қисқаси, трибунадаги муҳаббат кредит эмас — Кэррик уни натижа билан “нақд” қилди.
Янги мураббий қўл остида манкунианликлар икки ўта қийин ва принципиал баҳсда зафар қучди. Энг янги “портлаш” АПЛ 23-турида сафарда «Арсенал» устидан 3:2 ҳисобидаги ғалаба бўлди — марказий ўйин, катта босим, Лондон...