Эндрик Лига 1да аср бошидан бери энг ёшлар қаторидан
Мадриднинг “Реал” клубидан ижарага олинган “Лион” ҳужумчиси Эндрик “Метс”га қарши ўйинда хет-трик қайд этди ва жамоасининг 5:2 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик форвард 11 ва 45-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди, 87-дақиқада эса пенальтидан аниқ зарба бериб, якуний ҳисобни ўрнатди. Madrid Zone маълумотига кўра, Эндрик 19 ёш-у 188 кунлигида XXI аср бошидан бери француз Лига 1 тарихида хет-трик қилган тўртинчи энг ёш футболчига айланди.