Флик «Барселона» январда бошқа трансфер қилмаслигини айтди
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клубнинг қишки трансфер бозоридаги режаларига тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Январ ойида каталонияликлар таркибини қанот ҳимоячиси Жоау Канселу билан тўлдирди — футболчи Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубидан мавсум охиригача ижарага олинди. Фликнинг сўзларига кўра, бу қишдаги сўнгги қўшилиш бўлиб қолади.
«Реал Оведо» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин потенциал кучайтиришлар ҳақида саволга жавоб берган Флик: «Бу ойда энди бошқа ҳеч кимни таркибга қўша олмаймиз»...