«Нант» 19-турдан кейин клуб учун антирекорд қайд этди
Франция чемпионатининг 19-турида «Нант» «Ницца»га сафардa йирик ҳисобда имкониятни бой берди — 1:4. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу мағлубият «канарейкалар» учун жорий мавсумдаги 11-йўқотиш бўлди. 19 турдан сўнг «Нант» турнир жадвалида бор-йўғи 14 очко жамғарган.
Бу кўрсаткич клуб тарихида Франция олий лигасида ўтказган мавсумлари орасида 19 турдан кейинги энг ёмон натижа сифатида қайд этилди — «Нант» аввал ҳеч қачон бу босқичда бунчалик паст кўрсаткичга тушмаган.
Ҳозир жамоа турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.