«Килмейс» стадионни янгилаш учун мухлисларни ёрдамга чақирди
Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмейс» 1887 йилда ташкил топган. Жамоанинг мухлислари кўп бўлса-да, клуб ҳозир оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу сабаб клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш режасини эълон қилиб, мухлисларга мурожаат қилди. Қизиқ томони, гап одатдагидек маблағ йиғиш ҳақида эмас: ишқибозларга стадионга келиб, бевосита жисмоний меҳнат қилиб, қайта таъмирлаш ва тартибга келтириш ишларида ёрдам бериш таклиф этилди.