Каррагер Кэррикни мақтади: Аморимда жасорат йўқ эди
«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Майкл Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги қисқа вақт ичидаги фаолиятини жуда юқори баҳолади. Унинг фикрича, «қизил иблислар» янги мураббий қўл остида майдонда мутлақо бошқа руҳ ва характер намоён этяпти.
Кэррик бошчилигида «Юнайтед» дастлабки икки учрашувдаёқ футбол жамоатчилигини ҳайратга солди. Манкунианликлар аввалига Манчестер дербисида «Манчестер Сити»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Орадан кўп ўтмай, АПЛнинг марказий баҳсида Лондонда «Арсенал»...