Карпин Головинга маслаҳатларим ҳазил ва киноя эди, деди
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин “Монако” ярим ҳимоячиси Александр Головинга “Реал”га қарши ўйин олдидан маслаҳат бергани ҳақидаги постига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 20-январ куни “Монако” Чемпионлар лигасида Мадридда “Реал”га 1:6 ҳисобида ютқазди. Учрашув арафасида Карпин россиялик футболчи билан тушган суратни эълон қилиб, Головинга бир нечта тавсиялар берганини айтганди.
Карпиннинг таъкидлашича, у Головиннинг ўйинини стадиондан кузатган...